21 April 2022
07:19 -
Украинадаги вазият: кечаги кун баёнотлари, йўқотишлар, санкциялар, режалар ва бошқа нарсалар
Украинада қарийб икки ойдан буён давом этаётган ҳарбий ҳаракатларга доир кечаги кун ҳамда 21 апрелга ўтар кечаси содир бўлган ҳодиса, янгилик ва хабарларнинг эрталабки қисқача шарҳлари.
Украина музокара делегацияси раҳбари Давид Арахамия президент маслаҳатчиси Михайло Подоляк билан агар Россия томони иштирокни тасдиқлаган тақдирда бирга Мариупол шаҳрига бориб, жойида музокаралар ўтказишга тайёр эканлигини тасдиқлабди.
Аввалроқ Михайло Подоляк Мариуполда музокара ўтказишга тайёр эканлигини маълум қилган экан:
“Ҳа. Ҳеч қандай шартларсиз. Мариуполда музокараларнинг махсус раундини ўтказишга тайёрмиз. Бирга бир. Иккига икки. Йигитларимизни, азовчиларни, ҳарбийларни, фуқароларни, болаларни, тирик ва яраланганларни олиб чиқиш учун. Барчани. Чунки улар бизники. Улар юрагимда. Доимо”,- деб ёзган ўз Твиттерида Михайло Подоляк.
Украина президенти Володимир Зеленский яқин кунларда Украинага Франциядан қурол-яроғ етказиб берилишини хабар берибди.
Ўтган сутка ичида Украина бирлашган қуролли кучлари нариги томоннинг 9 та ҳужумини бартараф этган. Украина армияси 34 нафар рус аскарини йўқ қилган.
Йўқ қилинган техникалар ичида битта зенит ракетали комплекс, битта танк, битта артиллерия тизими, 10 бирликда зирҳли техника, 2 та махсус техника, 2 та автомобил борлиги айтилмоқда.
Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Донбассда битта қанотли ракета, 3 та Орлан-10 пилотсиз учар қурилмани уриб туширишганини даъво қилишгани ҳам диққатга сазовор ишдир.