20 April 2022
18:27 - Самарқанд ва Жиззах вилоятларида кучли ёмғир сабаб келган сел хонадонларгача кириб боргани ва бунинг келажак учун тафсилотлари ҳақида. Қўрқинчли тафсилотлар йўқ!
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд ва Жиззах вилоятининг бир қатор туманларида сел келгани тасвирланган видеолар тарқалгани, бунинг сабабида қишлоқлардан бирида сел “Жигули” машинасини оқизиб кетгани хабар қилинди.

Кеча ва бугун ёғган кучли ёмғирлар Самарқанд ҳамда Жиззах вилоятининг бир қатор туманларида кучли селлар оқишига сабаб бўлгани, жумладан, Самарқанд шаҳридаги бир қатор кўчаларни сув босган. Иштихон Туманидаги бир нечта маҳалла тўлиб сел оққани, Ургут Туманидаги сойларга сел келгани хабар қилинмоқда.

Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, Иштихон туманидаги маҳалладан оққан сел ҳеч кимга зарар бермабди.

Шунингдек, Булунғур ва Ғаллаорол туманларида оққан сел М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг сув босишига сабаб бўлибди.

Бундан ташқари, бугун, 20 апрел куни ёғган кучли ёмғирлар Жиззах вилоятининг Фориш, Ғаллаорол, Бахмал туманларида сел келишига сабаб бўлгани, Фориш Туманида бир нечта қишлоқни сел босиб, сувлар хонадонларгача кириб боргани айтилмоқда.

Ҳатто шу туман ҳудудларидан бирида қишлоқ оралаб оқаётган сел “Жигули” машинасини оқизиб кетгани ҳам хабар қилинди.