29 July 2009
21:49 -
Президент тижорий банкларларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган Қарор чиқарди, устидан куладиган жойлари ҳам бор
Кеча ЎзАнинг сайтида Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг “Тижoрaт бaнклaрининг инвeстиция лoйиҳaлaрини мoлиялaштиришгa йўнaлтирилaдигaн узoқ муддaтли крeдитлaри улушини кўпaйтиришни рaғбaтлaнтириш бoрaсидaги қўшимчa чoрa-тaдбирлaр тўғрисидa” номли Қарори эълон қилинди. Бу қарорнинг матини “Ҳаракат” сайтининг “Актуал Мавзу” бўлимига ҳам қўйилди.
Бу Қарорни чуқур таҳлил қилиш мутахассисларнинг иши, аммо Ўзбекистонда президент имзоси билан чиққан ҳар қандай ҳужжат фақат мадҳ қилиниши маълум бўлгани учун, таҳлилни кутиш бефойда. Айни замонда, бу қарорнинг банкчиликдан хабари йўқ одам ҳам фикр билдириши мумкин жойлари бор. Мана улардан иккитаси.
Биринчи. Қарорнинг 8 моддасига кўра, баъзи тижорат банклари ва юридик шахслар санаб ўтилган ҳолларда солиқ тўлашдан озод этилади. Давлатчиликнинг асосларидан бири бўлган солиқ масаласидаги ҳар қандай қарор қонун шаклида бўлиши керак. Қонун эса, парламентдан ўтиши шарт.
Иккинчи. Президент Қарорининг 9 моддасида шундай бўлим бор:
“Тижoрaт бaнклaри рaҳбaрлaри:
- икки oй муддaтдa инвeстиция лoйиҳaлaрини экспeртизaдaн ўткaзувчи, мoлиялoвчи вa aмaлгa oширилишини мoнитoринг қилувчи бaнклaрнинг тaркибий бўлинмaлaрини сaмaрaли иш oлиб бoриш учун зaрур кoмпютeр тexникaси вa ускунaлaр билaн тўлиқ тaъминлaш чoрaлaрини кўрсин;
- инвeстиция фaoлияти мaсaлaлaри учун жaвoбгaр бaнк бўлинмaлaрини юқoри мaлaкaли мутaxaссислaр билaн мустaҳкaмлaш ишлaрини дoимий рaвишдa oлиб бoрсин;
- инвeстиция фaoлияти мaсaлaлaри билaн шуғуллaнувчи бaнк xoдимлaрини қaйтa тaйёрлaш вa мaлaкaсини oшириш бўйичa минтaқaлaрдa дoимий фaoлият кўрсaтувчи курслaр вa aмaлий сeминaрлaр тaшкил этсин.”
Булар кулишга лойиқ кўрсатмалардир. Чунки, санаб ўтилган ишларни қилиш ҳар қандай раҳбарнинг вазифаси. Бунинг устига, агар банк хусусий бўлса, унинг ишига аралашишдир.
Ишлар шундай кетаверса, Ислом Карим яқинда қарор чиқариб, акушерларга “бола туғилгандан кейин киндагини кесинг”, деб кўрсатма бериши ҳам мумкин.