29 July 2009
13:44 -
Молдовадаги навбатдан ташқари парламент сайловлари ўзбек мухолифатчиларини ҳам ўйлатиб қўяди
Бугун бу собиқ Совет жумҳуриятида навбатдан ташқари парламант сайловлари ўтказилмоқда. Бу Молдовада биринчи марта ҳафтанинг ўртасида ўтказилаётган сайловдир. Сайлов сабабли чоршанба дам олиш куни деб эълон қилинган.
Навбатдан ташқари сайлов ўтказилишининг сабаби – шу йил 5 апрелда ўтказилган парламент сайловидан кейин биронта партия ўз ҳукмини ўтказа оладиган фракция туза олмади, турли партиялар эса президент номзоди хусусида келиша олмадилар, чунки, бу мамлакатда президент парламент тарафидан сайланади.. Шундан кейин, москвапараст коммунист президент Владимр Воронин навбатдан ташқари сайлов эълон қилди.
101 ўринлик парламентда жой олиш учун бугун 7 сиёсий партия курашади, апрель ойидаги сайловларда курашувчи партияларнинг сони 17 та эди. Кўриниб турибдики, ҳамма собиқ Совет жумҳуриятларида аҳвол бир хил. Бир биридан фарқини ҳеч ким билмайдиган партиялар кўп, чунки, амбицияси кучли лидерлар кўп.
Шулардан келиб чиқиб, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг ўзбек демократик мухолифатини ягона ташкилотда бирлаштириш ғояси мутлақо тўғрилигини тан олиш керак.