12 March 2022
18:44 - Қамчиқ Довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилгани ҳақида хабар
Қамчиқ Довонида кўчки хавфи эълон қилингани туфайли, 12 март куни соат 9:00дан автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган, Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги хабарига кўра, соат 18:00 га келиб довон автомобиллар ҳаракати учун қайта очилганди.

Қайд этилишича, вазирлик тегишли хизматлар билан ҳамкорликдаги амалий ҳаракатларни мувофиқлаштириб борган.

Аввалроқ довонда қолиб кетган йўловчилар учун поезд юборилгани ҳам айтилган эди.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, куннинг иккинчи ярмида Қамчиқ Довонида 5 та қор кўчиши ҳодисаси кузатилибди.