12 March 2022
13:31 - Қамчиқ Довони вақтинча ёпилгани ҳақидаги хабарлар ва мухолифатнинг фикри
Қор кўчкиси хавфи юзага келгани сабабли Қамчиқ Довони вақтинча ёпилгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Бу ҳақда Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги (ФВВ) хабар бермоқда.

Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, бугун, 12 март куни соат 9:00 дан А-373 халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ Довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилибди.

Билдирилишича, айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқдамиш.

Бўлиши мумкин, дейди “Ҳаракат”нинг мухбирлари, аммо нега бу ҳақда аввалроқ эълон тарқатилмади?

Қамчиқ Довони масаласи бўйича юқорида номи тилга олинган матбуот хизматининг қўшимча маълумот тақдим этиши айтилмоқда. Бу ҳам ўта муҳим воқеани яшириш каби талқин қилиниши мумкин.

Кўрамиз, амалда нималар бўлади?!