29 July 2009
03:36 -
Андижонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Фарид Янгельдин калтакланди
Уни калтаклаган одам - қўшниси Дима Якубович. Ҳуқуқ ҳиморячисига ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари етгани ҳақида тиббий экспертиза маълумотлари мавжуд. Ҳуқуқ ҳимоясининг рафиқаси, шифокор-патологоанатом Гулбаҳор Тўраеванинг таъкидлашича, Фаридга уюштирилган провокация ортида маҳаллий миршаблар турибди. Бу воқеадан хабардан бўлишига қарамай маҳалла профилактик нозири Мансур Жўрабоев жанжалга аралашмади.
Айни соатларда яна бир қўшни Владимир Акушев ҳуқуқ ҳимоячиларига ўзлари яшаб турган Андижон шаҳар 2-миттитуман 50-уй 31-хонадаонлан кўчиб кетиш талабини қўймоқда. Акс ҳолда Дима билан биргаликдан уни ўлдиришмоқчилигини айтиб, тўполон кўтаряпти. Бу ишларнинг барчаси милиция томонидан уюштирилмоқда, бу бизнинг касбий фаолиятимиз билан боғлиқ, деди мухбиримизга Гулбаҳор Тўраева.
Эслатиб ўтамиз, Гулбаҳор Тўраевнинг ўзи ҳам ҳуқуқ ҳимоячиси, шу соҳадаги фаолияти туфайли сохталаштирилган айбнома билан (ЖКнинг “туҳмат” моддаси) 2007 йилнинг 14 январидан 12 июнига қадар қамоқда ўтириб чиққанди. У 5 йил-у 8 ойга озодликдан маҳрум қилинган, аммо апелляция суди қарори билан жазо шартлига алмаштирилган.