29 July 2009
03:22 - Ҳуқуқ ҳимоячиларининг Ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов “Эзгулик”ни судга бермоқчи
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти матбуот хизмати шу йилнинг 20 июлида тарқатган “Эзгулик” яна провакациялар гирдобида” номли хабарномасига раддия бермаса, судга мурожаат қилиш билан таҳдидлаган ҳуқуқ ҳимоячиси Суръат Икромов жамиятга расмий мурожаат билан чиқди. Гўё, у шу йил 15 июлда жамият Марказий бошқарувига бостириб кирган провакаторларни танимайди, яқин ўтмишда ҳуқуқ ҳимоячи ташкилотлари фаолиятидаги интерегияларда ҳам иштирок этмаган. Ўз ультиматиуми муддатини 1 августга қадар белгилаган Суръат Икромовнинг шашти баланд.

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтохур тумани судига “Эзгулик”чиларни жавобгарликка тортишни сўраб мурожаат қилган ҳуқуқ ҳимоячиси Виктория Баженова ўзининг “провакатор” деб ҳақоратланганини таъкидлаган. Бироқ Виктория билан биргаликда жамият офисига келиб, тўполон кўтарган ҳуқуқ ҳимоячиси Тамара Макарова “Эзгулик”чилардан узр сўради. “Аввалига уларнинг ортида ким турганини билмагандим, шу боисдан “Эзгулик”чиларга нисбатан ҳаракатларимни тўхтатаман” деди ҳуқуқ ҳимоячиси.