29 January 2022
16:05 - Яна МАСХАРАБОЗЛИК: 1993 йили Ислом Карим замонида қонунлаштирилган қонуннинг Қўшилган Қиймат Солиғи Ставкаси, янги хўжайин Шавкат Мирзиё тарафидан пасайтирилибди
“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт Стратегияси тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинибди.

Фармон билан 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланганмиш.

Дастурга мувофиқ, иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш доирасида 2022 йилда инфляцияни 9 фоизгача ва 2023 йилда 5 фоиз ва фискал тақчилликни 3 фоизгача пасайтириш чоралари кўрилармиш. 2026 йил якунигача банк активларида хусусий сектор улуши 60 фоизгача чиқарилармиш.

2023 йилдан Қўшилган Қиймат Солиғи 12 фоизгача ва банк, молия ва телекоммуникация каби тадбиркорлик учун фойда солиғи 15 фоизгача туширилармиш.

Энг қизиғи, 2025 йил 1 июлдан тадбиркорликка оид барча мажбурий талаблар ягона электрон реестри ишга туширилиб, ҳамма нарса осонлаштирилармиш.

Хуллас, шунақа МАСХАРАБОЗЛИККА ишонадиганлар борми Ўзбекистонда? Қани кўрамиз? Ҳурматли ўқувчиларимизни бу масала бўйича фикрларингизни бизга юбориб туринг!!!