27 January 2022
13:11 - Қозоғистон Парламенти Нурсултон Назарбоевнинг Хавфсизлик Кенгаши ва Республика Халқ Ассамблеясидаги умрбод раислигини бекор қилибди. Аммо бу воқеа у кишини ҳозироқ ҳамма нарсадан маҳрум этгани эмас!

Қозоғистон Парламенти Нурсултон Назарбоевнинг мамлакат Хавфсизлик Кенгаши ва Республика Халқлари Ассамблеясига умрбод раислик қилишини бекор қилгани, бу ҳақда хабар берилаётгандек, бу кишини у мансаблардан ҳозироқ бекор қилаётгани йўқ.

Бундан ташқари, мамлакат парламентининг юқори палатаси Қозоғистоннинг биринчи президенти билан ташқи ва ички сиёсатни мувофиқлаштириш заруратини бекор қилишни таклиф этибди. Бу ҳам ҳали тўлиқ қарор эмас.

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ишбилармонлар билан учрашувда Қозоғистонда январь ойи бошидаги воқеалар йиллар давомида тўпланиб келган муаммоларни очиб бергани, бойлар ва камбағаллар ўртасидаги даромадлар тафовути қабул қилиб бўлмайдиган даражага етиб борганини айтганди.

“Даромадларнинг бундай табақаланиши террорчилар ва уларнинг ортида турган фитначилар томонидан ёқилган гугурт ва порох бочкаси ролини ўйнади”, деган экан Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев.