Кеча бу мамлакатнинг Соғлиқ Вазирлиги 174 киши оламдан ўтганини билдирган эди, бугун 188 киши оламдан ўтибди. Шундай қилиб, Туркия Соғлиқ Вазири Фахретдин Хўжага кўра, ҳроник ҳасталарнинг сони ёши катталарга нисбатан янада тезроқ юксалиб, катта тезликка чиққанини кўрмоқдамиз. Чунки, касаллар сони кеча катта тезлик билан юксалганини қўйиб туринг, жуда катта тезлик билан 188 киши оламдан ўтибди.
Ўзбекистонимизда расмий хабарларга кўра, кеча бор-йўғи гўёки 3-4 киши оламдан ўтган бўлса, бугун бизда бу рақам яна шунча бўлиб қолаверибди.
Шундай қилиб, Туркияда аҳвол биздагидан кўпроққа илгарига кетмоқда.
Демак, бизда бир кунлик оламдан ўтиш, расмий хабарларга кўра, бор-йўғи 3-4 киши бўлса, Туркияда сал кам 65 баравар кўпроқ бўлмоқда. Туркияда аҳолининг сони биздагидан сал кам 2,5 баравар кўпроқ, аммо нобуд бўлаётганлар сони бундан ҳам уларда кўпроқ.
Шундай экан, Туркияда Омикрон бўйича ҳам ҳамма нарса биздан олдинда. Бу касалликларнинг сал кам ярми ОМИКРОНдир!!! Демак, уларда Омикрон масаласида ҳам ҳамма нарса олдиндага ўхшамоқда.