20 January 2022
17:48 - Ўзбекистонда 2021 йилда энг кўп қайси автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди – Шевролетнинг “Cobalt” автомобили
2021 йилда энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат Статистика Қўмитаси баёнот берибди.

Давлат Статистика Қўмитаси хабарига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар сони бўйича “Cobalt” етакчилик қилмоқда - 71 минг 82 дона.

Кейинги ўринлардан 51 минг 61 дона ишлаб чиқарилган “Lacetti-Gentra” ва 31 минг 466 дона ишлаб чиқарилган “Nexia T-250” жой олди.

Шунингдек, 2021 йилда 55 068 дона “Damas”, 17 308 дона “Labo” ва 9 915 дона “Spark” автомобили ишлаб чиқарилган.

Аввал эълон қилинганидек, Ўзбекистон қайси давлатларга энг кўп автомобил экспорт қилгани ҳам маълум бўлганди.

2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп Қозоғистонга экспорт қилган – 28 минг 651 та. Кейинги ўринлардан Украина (744 та) ва Россия (448 та) жой олган.