04 January 2022
16:33 - Америка Қўшма Штатларида бир суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ миллиондан ортиқ ҳолат қайд этилибди, ўлганлар сони ҳам катта

АҚШда ўтган суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ миллиондан ортиқ ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети эълон қилибди.

3 январ куни мамлакатда 1 млн 82 минг 549 та ҳолат аниқланган. Сутка давомида 1 минг 688 нафар бемор вафот этган.

Пандемия бошланганидан буён АҚШда 56 миллиондан ортиқ инсон коронавирус юқтирган, уларнинг 827,7 минг нафари вафот этган.

Аввалроқ АҚШ аллергик ва юқумли касалликлар миллий институти директори Энтони Фаучи “Омикрон” штамми сабабли мамлакатда шифохонага ётқизишлар сони ўсишини айтганди.

Ҳамма нарса аввалдан айтилганидек бўлаётгани қўрқинчли аҳволдан дарака бермоқда. Кўрамиз буёғи нима бўлади?