29 December 2021
17:19 - Россия Федерацияси энг кўп шартнома имзоланган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Яшасин Ўзбекистонимиз, бизга 7-ўрин тегибди!!!
Россия Федерацияси ўтган 30 йил давомида энг кўп шартномани Қозоғистон билан имзолаган – 248та. Бу ҳақда Истиқболли Бошқарув Қарорлари Маркази экспертлари эълон қилибди. Келишувларнинг аксарияти ҳарбий ҳамкорлик (24та) ва космик соҳага оид (23та).

Шартномада иккинчи ва учинчи ўринларда Украина ҳамда Беларусь жойлашган - 231тадан шартнома. Беларусь билан шартномалар асосан кредит бериш - 24та, нефть ва газ транзити бўйича - 17та. Россия Украина билан тузган шартномаларнинг аксарияти эса турли маҳсулотлар етказиб бериш бўйича - 17та шартнома.

Тўртинчи, бешинчи ва олтинчи ўринларда Арманистон (161та шартнома) ва Хитой (161та шартнома) ва Қирғизистон турибди.

Табиий, 7-ўринда 121та шартнома билан Ўзбекистон турибди.

8-ўринда Тожикистон (120та шартнома), 9-ўринда Молдова (87та шартнома) ва 10-чи ўринда АҚШ (82та шартнома) олгани ҳам айтилган.