02 December 2021
16:33 - “Омикрон” ноаниқлик билан қўрқитди, демак, Ўзбекистоннинг бизнеси ҳам зарар кўришга бошлабди

Дунё коронавируснинг янги варианти тўғрисида ҳеч ким ҳеч нима билмайди, аммо, “Омикрон” бутун дунё аҳолиси фаровонлигига тузатиб бўлмас зарар етказишга бошлабди. У одамларни энг даҳшатлиси ортда қолгани борасидаги ишончдан маҳрум қилмоқда. Шу тариқа, икки йиллик коронавирус пандемиясидан кейинги кенг миқёсли иқтисодий инқироздан чиқишни секинлаштирмоқда.

Корона инқироздан кейинги тикланиш ўз йўлида тўсиққа дуч келди. “Омикрон” ҳақидаги сўнги янгиликлар бу зарарни бекор қилолмайди, унинг миқёсини аниқлашга ёрдам бермоқда.

“Омикрон” варианти офисларга қайтиш борасидаги режаларига путур етказди. Бу эса уларнинг иқтисодиётида акс этмай қолмайди. Транспорт, марказдаги дўкон ва қаҳвахоналарга сарфланадиган харажатлар яна қулайди. Бу эса Рождестводан олдинги қайноқ мавсумда бемаврид бўлиши шубҳасиздир.

Халқаро конференциялар ва ҳатто февраль ойида бўлиб ўтадиган Пекиндаги Олимпиада ҳам хавф остида қолмоқда.

Вируснинг янги вариантидан қўрққан кишилар байрам ва таътилларни бекор қилишяпти, ресторан, театр ва киноларга боришмаяпти.

АҚШ Сенатида тезкор баёнотлар бермайдиган Федерал Захира Тизими – АҚШ Марказий Банки раҳбари Жером Пауэлл шу масалани ёдга солишга шошилаётгани бежиз эмас. Бу ҳақиқатдир.

Демак, Ўзбекистонда ҳам бу касалликка қарши оёққа туриш бошланиб бўлди, 2021 йил 3 декабрдан 2022 йил 10 январга қадар:

- Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Лесото, Эсватини, Танзания ва Ҳонгконг билан халқаро авиақатновлар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республика ҳудудига кириш) тўхтатилди.

- Мазкур давлатларнинг фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, сўнгги 14 кун давомида юқоридаги давлатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилмайди.

Шундай экан, сўнгги кунларда Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия, Австралия, Миср ҳамда Жанубий Африка минтақаси мамлакатларида (Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Лесото, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Эсватини ва Танзания) коронавируснинг янги “омикрон” штамми кенг тарқалиб, эпидемиологик вазият кескинлашиб бораётгани муносабати билан, қатор давлатларда, хусусан АҚШ, Австрия, Германия, Словакия, Россия Федерацияси ва Қозоғистонда қўшимча карантин чекловлари жорий этилмоқда.

Демак, Ўзбекистонда ҳам КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ, шу жумладан, унинг янги “омикрон” штамми тарқалишининг олдини олиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилишга бошлаётгани ТАБИИЙДИР.