01 December 2021
20:33 -
Ўзбекистон ишга тушди: “Омикрон” туфайли қатор мамлакатлар билан авиақатновларни тўхтатди
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги эпидемиологик вазият мураккаб бўлган бир қатор давлатлар билан халқаро авиақатновлар тўхтатилиши ҳақида баёнот берди.
Мана ўша баёнотдан иқтибослар:
“Сўнгги кунларда Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия, Австралия, Миср ҳамда Жанубий Африка минтақаси мамлакатларида (Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Лесото, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Эсватини ва Танзания) коронавируснинг янги “омикрон” штамми кенг тарқалиб, эпидемиологик вазият кескинлашиб бораётгани муносабати билан, қатор давлатларда, хусусан АҚШ, Австрия, Германия, Словакия, Россия Федерацияси ва Қозоғистонда қўшимча карантин чекловлари жорий этилмоқда.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасида ҳам коронавирус инфекцияси, шу жумладан, унинг янги “омикрон” штамми тарқалишининг олдини олиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни ошириш мақсадида жорий йил 17 ноябрдан бошлаб тўлиқ эмланган фуқароларни бустер доза билан ихтиёрий эмлаш тартиби жорий этилди.
Қолаверса, жаҳондаги мураккаб эпидемиологик вазият Ўзбекистон аҳолисини ҳам огоҳликка чақириш, фуқароларимиз ўртасида эҳтиёткорлик сусайиб кетишининг олдини олиш зарурати пайдо бўлганини кўрсатмоқда”.
Шундан келиб чиқиб, Республика махсус комиссиясининг йиғилишида янги йил арафасида мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги «омикрон» штамми кириб келишига йўл қўймаслик бўйича бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
2021 йил 3 декабрдан 2022 йил 10 январга қадар:
- Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Лесото, Эсватини, Танзания ва Ҳонгконг билан халқаро авиақатновлар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республика ҳудудига кириш) тўхтатилди.
- Мазкур давлатларнинг фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, сўнгги 14 кун давомида юқоридаги давлатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилмайди.
Масъул вазирлик ва идоралар ушбу давлатлардаги мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда улар билан халқаро авиақатновларни босқичма-босқич тиклаш юзасидан таклиф киритиб бориши белгиланибди.