26 November 2021
23:35 -
Еврокомиссия ЕИ мамлакатларига Африка жанубига парвозларни тўхтатишни таклиф қилган эди, энди янада кенгроқ таклифлар бўладиганга ўхшайди
Европа Комиссияси (ЕК) Евроиттифоқ мамлакатларига Африка жанубидаги қатор мамлакатларга парвозларни вақтинча тўхтатишни таклиф қилганди, деди ЕК раҳбари Урсула фон дер Ляйен.
Мана Урсула фон дер Ляйеннинг гапларидан иқтибослар: “Мутациялар вируснинг янада оғир турлари бир неча ой ичида бутун дунёга тарқалишига олиб келиши мумкинлигини биламиз. Ҳозирда Европада ҳамма жуда тез, қатъий ва бирлашиб ҳаракат қилиши лозим. Бугун Еврокомиссия янги мутация тарқалишини чеклаш учун аъзо мамлакатларга Африка жанубидаги ва бошқа мамлакатлар билан авиақатновларни тўхтатишни таклиф қилди”.
Кейин у қўшимча қилди: “Бу мамлакатларга барча авиақатновлар тўхтатилиши керак. Қатновлар янги вариант қандай хавф солаётгани борасида аниқ тушунчага эга бўлгунимизга қадар тўхтатилиши даркор”.
Аввалроқ ўндан ортиқ мамлакат янги штамм боис Жанубий Африкага парвозларни тўхтатганди. Энди коронавируснинг янги B.1.1.529 варианти Жанубий Африка, Ботсвана, Исроил, Ҳонгконг, Белгияда, ҳатто Ўзбекистонда аниқлангани айтилмоқда.
Демак, ишлар шу йўналишда давом этаверади. Бундан қўрқиш керак эмас, аксинча, ҳамма нарсага тайёр бўлиш кераклигида.