26 November 2021
20:38 -
Ўзбекларга огоҳлантириш: Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон қисмида “омончилар” Гулбиддин Зиёбековни ўлдириб қўйишди, Хоруғ ва Москвада одамлар митингга чиқди
25 ноябрь куни Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидаги Хоруғ шаҳри марказида одамлар тўпланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг баъзилари жавобгарликка тортилишини талаб қилибдилар. Уларнинг фикрича, “ОМОН” вакиллари 30 ёшли йигитни отиб ташлашган.
Ўша куни 1992 йилда туғилган, хоруғлик Гулбиддин Зиёбеков ҳалок бўлибди. У ўзини олиб кетиш учун келган “омончилар”га қаршилик қилибжи ва натижада икки киши яраланиб, Гулбиддин Зиёбеков ҳалок бўлибди.
Гулбиддин Зиёбековнинг яқинлари Хоруғ шаҳри марказида йиғилиб, уни ўлдирган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари жазоланишини талаб қилган. Норозилик митингига ҳалок бўлган йигитнинг жасадини ҳам олиб боришган.
Митинг тўқнашувга айланиб, одамлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан жанжаллашиб кетган. Мамлакат телевидениесида айтилишича, 5 нафар ходим яраланган.
“Азия-Плюс” нашри уларнинг баёнотини эълон қилибди. Гувоҳларнинг бу нашрга айтишича, 25 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 11:30да ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари Гулбиддин Зиёбековни қўлга олиш учун боришибди. Аммо, йигит қаршилик қилган ва ходимларга мушт туширибди.
Хуллас, ўқлар отилибди ва Гулбиддин Зиёбеков ўша ерда ярадор бўлибди. Кейин эса йигитнинг ўлгани хабар қилинган.
Тоғли Бадахшон Автономияси прокуратураси ахборот хизмати маълум қилишича, 1992 йилда туғилган Гулбиддин Зиёбеков гаровга олиш ва ижтимоий душманлик кайфияти уйғотганлик айблови билан қидирувда бўлган. Шунингдек, прокуратура маълумотига кўра, йигит ўзини қўлга олиш бўйича тезкор тадбир давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига ноқонуний сақлаб келган “Макаров” тўппончаси билан қаршилик қилган.
Хуллас, намойишлар 26 ноябрь куни ҳам давом этибди. Тунни маҳаллий ҳокимият биноси олдида ўтказган намойишчилар Тоғли Бадахшон Мухтор Вилояти ҳокими билан учрашишибди. У Гулбиддин Зиёбеков ўлдирилиши бўйича иш 2-3 ой ичида тўлиқ ўрганилишини маълум қилибди.
Россия пойтахти Москвада ҳам бадахшонликлар Тожикистоннинг Москвадаги элчихонаси олдида тўпланишиб, Гулбиддин Зиёбековни ўлдирганлар жазоланиши кераклигини талаб қилишмоқда экан.
Мана ўша учрашувда қатнашганлардан бири Вазирбековнинг гаплари: “Помирда бўлаётган воқеаларга норозилигимизни билдирдик. Гулбиддин Зиёбековни қасддан ўлдиришган. Биз бу ишни қилганлар жазоланиб, қамоққа олиниши учун вақт бердик.
Иккинчи талабимиз шуки, Хоруғдаги блогпостни олиб ташлаб, ҳеч қачон қайта тиклашмасин. Учинчи талабимиз интернет алоқасини тиклаб, уни қайтиб ҳеч қачон ўчирмасликлари керак. Ҳар сафар интернет узилганда, биз яна шунча одам бўлиб элчихона олдига келаверамиз”.
Намойишчилар ўзларининг бирорта саволларига жавоб берилмаганини айтиб, яқинда Европа мамлакатлари ва АҚШдагилар ҳам намойишга чиқиши мумкинлигини айтишмоқда экан.