15 November 2021
22:14 - Президент Шавкат Мирзиё раислигида аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилибди. “Ҳаракат”: Бунинг фойдаси йўқ!
“Шавкат Мирзиёнинг сайловолди учрашувларида жойлардаги эҳтиёж ва аҳоли талабидан келиб чиқиб, ҳудудий дастурлар белгиланган эди. Улар учун келгуси йилда қарийб 75 триллион сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган. Эндиги муҳим вазифа бу дастурларни маҳаллагача тушириб, ижросини таъминлашдир” дейилибди Президентнинг Матбуот Хизмати бугун, яъни 2021 йил 15 ноябрда тарқатган баёнотида.

Шу йиғилишда айнан шу масалалар муҳокама қилинибди ва Совет замонини эслатувчи қарорлар қабул қилинибди.

Баёнотда айтилишича, келгуси йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари, ишсиз аҳоли ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 13 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилганмиш ва келаси йилда халқаро молия ташкилотларидан жалб этилган 2 миллиард 200 минг доллар маблағни ўзлаштириш ҳисобига 109 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилганмиш.

Хуллас, дейилади “Ҳаракат” Агентлигининг Баёнотида, ҳамма нарса Шавкат Мирзиё тамонидан тайёрланаётган ва кўзбўямачилик учунгина халқаро молия ташкилотлари тарафидан жалб қилинаётган маблағларни маҳаллаларга гўёки боғлаш муҳимлиги қайд этилибди. Баёнотда айтилишича, ҳамма ишлар шунақа бўлармиш, асосан чет эллик ёрдамга таянадиган ишлар қилинармиш.

Буларнинг ҳаммаси ёзишга ҳам тўғри келмайдиган НАРСАЛАР бўлиб, халқни алдаш учунгина чиқарилмоқда.

Гапнинг қисқаси, Ўзбекистон ФУНДАМЕНТАЛ ИСЛОҲОТЛАРГА муҳтож, чунки айнан шундай қилинса, бизга катта фойдалар бўларди. Булардан ҳам муҳими – ИСЛОҲОТЛАРНИНГ натижалари ДЕМОКРАТИК бўлиши керак ва айнан ЖОЙЛАРДАГИ ИШЛАР билан келажагимизнинг асосларини яратиш лозимдир.

Бундай ишларни қилиш учун ҳатто Шавкат Мирзиё бошчилигида ўтказилган ИСЛОҲОТЛАР тўла бўлган эмас, ҳамма пулларнинг асосий қисми Ўзбекистонга етиб келгунча ТАМОМ БЎЛИБ бўлиб кетаверган. Бундай ишларни ўз фақтида БОШ ВАЗИР ўринбосари қилиб қўйилган Рустам Азимга бошқариш учун қайтадан берилиши керак. Ана ўшанда, ҳамма нарсани ўзимиз қилаверамиз, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ҳам иш бошида бўлаверади.