16 November 2021
14:40 - Ўзбекистон порахўрлик омборига айлангани ҳақида: Жиззахда яна бир туман прокурори ўринбосари 8 минг доллар пора билан қўлга тушибди
Жиззах вилояти Янгиобод Тумани Прокурори ўринбосари ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 8 минг доллар пора олаётган вақтга қўлга олинибди. Бу ҳақда Бош Прокуратура Матбуот Хизмати ҳолатни тасдиқлабди.

15 ноябрь куни тахминан соат 16.30 ларда маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах вилояти Янгиобод Тумани Прокурорининг Ўринбосари 8.000 АКШ доллари олаётган вақтида ушланибди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилибди.

Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, – деб хабарни тасдиқлабди Бош Прокурорнинг Матбуот Котиби Ҳаёт Шамсутдинов.

Эслатиш керакки, бу каби хабарлар маҳаллий органлардан олингани айтилмоқда. Бундан ташқари, яқиндагина Андижон, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам шу каби воқеаларга аралашиб қолгани, яъни минглаб доллар поралар билан қўлга тушгани ҳам тасдиқланмоқда.

Бу фактлар кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон ҲАҚИҚИЙ коррупция давлатига айланиб бўлган. Буларни тузатиш – ҳамманинг ваифасидир. Ҳамманинг тепасида жаноб Шавкат Мирзиё турганини ҳам эслатишдан фойда бор.