2000−2020 йилларда Ўзбекистондан 1,1 миллиондан ортиқ киши бошқа мамлакатларга доимий яшаш учун кўчиб кетган. Худди шу даврда мамлакатга хорижликлар 11 баравар камроқ кўчиб келган.
2000 йилдан 2020 йилгача Ўзбекистондан 1 107 854 нафар фуқаро хорижий давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетган. 20 йил ичида мамлакатга кўчиб келган хорижликлар сони 11 баравар кам - 99 341 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Давлат Статистика Қўмитаси маълум қилди.
Ўзбекистондан доимий яшаш учун бошқа давлатларга кетганлар сони:
Ўзбекистондан энг кўп кўчиб кетганлар сони 2005 йилда - 104,9 минг киши, энг ками - 2019 йилда (13229 нафар) рўйхатга олинган. Пандемия шароитида 2020 йилда 13 648 киши мамлакатдан кўчиб кетган.
Ўзбекистонга кўчиб келган хорижликлар сони:
Ўзбекистонга жойлашиш учун энг кўп хорижликлар 2002 йилда - 7155 нафар, энг ками - 2020 йилда (1105 нафар) келган.
* * * * *
Давлат Статистика Қўмитаси фақатгина 2018−2020 йиллар кесимида иммиграция ва эмиграция ҳақидаги маълумотларни мамлакатлар бўйича тақдим эта олди.
Ўзбекистондан кўчиб кетганлар сони:
Уч йил давомида Ўзбекистон фуқароларининг аксарияти Қозоғистонга кўчиб кетган - 22336 киши. Россия иккинчи оммавий йўналиш бўлди - 19033 киши. Шунингдек, ўзбеклар АҚШ - 361, Исроил - 296, Қирғизистон - 195, Германия - 188, Тожикистон - 181, Украина - 126 ва бошқа мамлакатларга 1740 киши яшаш учун кетган.
Ўзбекистонга кўчиб келганлар сони:
Ўзбекистонга қўним топиш мақсадида яна Қозоғистондан кўпчилик - 20160 киши келган. Иммигрантлар сони бўйича Тожикистон иккинчи ўринни эгаллади - 1572 киши, ундан кейин Россия - 1495 киши, Қирғизистон - 683, Туркманистон - 156, Украина - 79, АҚШ - 64, Исроил - 57, Туркия - 47 ва бошқа давлатлар - 285.