13 November 2021
01:21 - Давлат раҳбари Шавкат Мирзиё Туркияга ташрифини якунлаб, Ўзбекистонга қайтиб кетди
Давлат раҳбари, аниқроғи лўттибоз Шавкат Мирзиё кеча Истанбулда ўтказилган Туркий Кенгашнинг саккизинчи саммитида иштирок этди, икки томонлама учрашувларда иштирок этди. Унинг ўзи бу ерда нутқ ҳам сўзлади.

Бу саммитда савдо, инвестиция, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт, таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилибди. Унинг натижалари бўйича 10 дан ортиқ ҳужжат имзолангани эълон қилинибди.

Туркий Кенгашнинг янги номи Туркий Давлатлар Ташкилоти бўлди. Унинг биринчи саммитини келгуси йил Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинибди.

Шундай қилиб Шавкат Мирзиё Тошкентга қайтди. Уни кимлардир кузатиб ҳам қўйди.