09 November 2021
20:19 - The Washington Post: Марказий Осиёда ижтимоий тармоқларда эркин матбуот устидан назоратни кучайтириш йўлига ўтмоқчими? “Ҳаракат”: Бу қанчалик тўғри?

Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ижтимоий тармоқларни блоклашга бўлган ҳаракатлари Россиянинг интернетни бошқариш ва чеклаш бўйича ўйлаб топган сиёсатига эргашиш деб баҳоланмоқда.

Бу ҳақда жорийдаги йилнинг 3 ноябрь куни Ўзбекистонда собиқ совет республикалари ҳудудидаги энг оммабоп маълумот алмашиш платформаси ҳисобланадиган Telegram, шунингдек, Facebook, Instagram, YouTube ва яна бир қанча тармоқлар мамлакатдаги янги қонун туфайли блокланди. Бундай фикр ҳамманинг ғазабини келтирди ва ҳукуматларнинг кўпчилиги бу фикрдан ўта тезлик билан орқага қайтдилар.

Айнан шу сабаб билан бўлиши мумкин, жорийдаги йилнинг 7 ноябрида The Washington Post газетаси “Central Asian leaders want to tighten grip on social media. Russia’s playbook blazes the trail” номли мақола эълон қилди.

Айнан шу ерда Марказий Осиёнинг етакчи давлатлари, хусусан Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ижтимоий тармоқларни блоклашга қаратилган ҳаракатлари ҳақида мақола ёзилди.

Мақолада Россиянинг минтақа давлатларига таъсири ҳақида ҳам айтиб ўтилган. Қуйида ушбу мақоланинг ўзбекча матни жузъий ўзгартиришлар билан келтирилади.

Уларнинг Big Tech’лар билан кураши Марказий Осиё ҳукуматлари Ғарб таъсиридан тобора кўпроқ бош тортаётгани, бунинг ўрнига минтақага катта сармоя киритаётган Хитой каби кучларга мойил эканлигига ишора қилинади.

Эслатиш керакки, Россиянинг мамлакатда катта аудиторияга эга бўлган Теlegram’ни блокировка қилишга уриниши, охир-оқибат Кремль учун шармандалик билан якунланиб, бу платформа бошқа мамлакатларда ишлашда давом эттирмоқда.

Минтақадаги давлатлар орасида фақат Қирғизистон интернет очиқлиги бўйича қисман эркин деб топилибди.

Ушбу илова қамоқда сақланаётган мухолифатчи Алексей Навальнийнинг ҳамкорлари томонидан яратилган бўлиб, президент Владимир Путинга қарши бўлган россиялик сайловчилар овозларини бирлаштириш учун мўлжалланган эди. Аммо, Россия ҳукуматининг ушбу компанияларга маҳаллий ходимларини жиноий жавобгарликка тортиш билан босим ўтказгани ҳаманинг жиғи-бийронига тегиб кетибди ва ҳаммани ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга чақирилмоқда каби кўринмоқда.

“Афсуски, биз икки катта ака ўртасидамиз. Хитойдан рақамли кузатув технологиялар экспорт қилинади. Бошқа бир биродаримиз Россия минтақада катта таъсирга эга бўлган актёр ҳисобланиб, ўзининг ҳуқуқий ёндашувларини экспорт қилади”, дейди Олмаота шаҳридаги Рақамли Технологиялар Бўйича Ҳуқуқ Маркази директори Руслан Даирбеков.

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш имконини берадиган қонун “Қозоғистоннинг халқаро обрўйига ва мамлакат ижтимоий-сиёсий ривожланишига путур етказиши” таъкидланган петицияга 10 мингдан ортиқ одам имзо чеккан.

Яна эслатиш керакки, Ўзбекистонда йирик технологик компанияларга ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини мамлакатда сақлаш мажбуриятини юкловчи қонун тасдиқланган ва айнан унинг натижасида мамлакат интернет-регуляторига ўтган ҳафтада Теlegram’ни блоклашга имкон берилганди.

Ўзбекистонда аввалроқ Skype, Twitter, TikTok ва Россиянинг “Вконтакте” ижтимоий тармоқларига кириш чекланган эди. Бироқ юқоридаги платформаларнинг блокланиши Теlegram хизматидаги узилишлар каби кескин норозиликларни келтириб чиқармади. Шу сабабли, дебди ҳуқуқшунос Мадина Турсунова, қарийб 34 миллион аҳолиси бўлган мамлакатда 18 миллион киши Теlegram’дан фойдаланишни давом эттирмоқда эмиш.

Президент матбуот котибининг Теlegram’даги баёнотида мамлакат интернет-регулятори раҳбари “мувофиқлаштирилмаган хатти-ҳаракатлари” учун ишдан бўшатилганини айтиб ўтилганди.

Хуллас, шу каби гапларнинг ўзиёқ бу мамлакатларда ижтимоий тармоқларга қарши кураш давом этаётганини кўрсатмоқда, дейишмоқда “Ҳаракат” таркибидан ишлаётган журналистлар. Демак, кураш давом этаверади, кўрамиз, кимнинг ошиғи баланддан келади.

Ҳурматли ўқувчиларимизни бундай нарсалардан четда турмасликка, ҳамма нарсага аралашавермасликка чақириқлар қилаверишми, ёки, ҳамма нарсага ўз ақлимиз билан киришишимиз кераклиги ҳақидаги фикрлашмими?

Акс ҳолда, ҳозир Россияда бўлаётганидек, ҳамма нарса ҳукуматнинг қўлига ўтиб кетаверади. Бунга йўл қўйиб бўлмайди.