09 November 2021
22:23 -
Хайрулла Умаров: Россияда 1 миллиондан зиёд меҳнат мигрантига эҳтиёж пайдо бўлганмиш. “Ҳаракат”: Шу каби лофларга ишонадиганлар борми?
Ўзбекистон Ташқи Меҳнат Миграцияси Агентлиги (ТММА) директори Хайрулла Умаров бугун 9 ноябр куни АОКАда хабар берганмиш. Қаранг, шу лофларга ишонадиганлар борми:
“Covid-19 пандемияси сабаб юзага келган эпидемиологик вазият натижасида 2021 йилда Россияда қарийб 1 миллионгача хорижий ишчи кучига эҳтиёж пайдо бўлди. Буни Россия Мигрантлар Федерацияси Президенти алоҳида таъкидлаб ўтди.
Бу рақам қаердан келиб чиққан: 2020 йилда пандемия сабабли ўз юртига қайтган 400 мингдан зиёд фуқаролар ва 2021 йил бошида Россия Федерациясига кириб кела олмаган 600–800 минг меҳнат муҳожирлари ана шу 1 миллиондан зиёд эҳтиёжни келтириб чиқарди”.
Бу гаплар, АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида тилга олинибди.
ТММА директорига кўра, 2021 йил бошидан ноябр ойига қадар 92 мингдан ортиқ фуқаро агентлик томонидан ташкиллаштирилган ҳолда хорижга ишга юборилганмиш, хорижга меҳнат қилиш учун кетаётганларнинг харажатларини қоплаш учун 1,7 млрд сўм миқдорида микрокредитлар ажратилганмиш.
Қани бу гапларнинг исботи, жаноб Хайрулла Умаров? Бу гапларнинг ҲЕЧ ҚАНДАЙ исботи йўқ-ку? Яъни булар ҳаммаси оддий лофлар-ку? “Ҳаракат” Агентлигининг мухбирлари шу саволлар билан бошлари қотиб ётибди!