05 November 2021
22:42 - Жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўн йиллик рекордни янгилаб, 30 фоизга ортибди
Жаҳондаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи охирги ўн йилликдаги энг юқори кўрсаткичга етиб боргани, Озиқ-Овқат ва Қишлоқ Хўжалиги Ташкилоти (FAO) – Бирлашган Миллатлар Ташкилотига оиддир - деб хабарларда айтилибди.

Билдирилишича, охирги йилда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 30 фоизга ўсибди.

Дон нархи ўтган йилга нисбатан 22 фоизга ошган. Бунга биринчи навбатда буғдой нархининг кескин кўтарилиши таъсир қилибди, йирик экспортчиларда (Канада, Хитой ва Россия) ҳосил яхши бўлмагани сабабли буғдой нархи қарийб 40 фоизга ошиб кетибди.

Ўсимлик мойи нархлари пальма, соя, кунгабоқар ва рапс мойлари нархи кўтарилиши ҳам шу нарсаларга боғлиқ эмиш.

Маҳсулот етказиб беришдаги узилишлар сут нархи ўсишига олиб келмоқда: сут маҳсулотлари нархи ўтган йилдагига нисбатан қарийб 16 фоизга ошибди.

Нархлар ошиши биринчи навбатда кам даромадли мамлакатлар аҳолисига таъсир кўрсатади: улар янада қашшоқлашади, бу эса ижтимоий ва сиёсий кескинликни кучайтириши аниқ.

Нима бўлганда ҳам, нархларнинг бундай ортиб бориши, авваламбор сўзсиз камбағалчиликнинг ортиб боришига боғлиқ бўлмоқда. Демак, нарх ортиши фақат пандемия эмас, ҳамма нарсага боғлиқ бўлиб қолаверади.