Бугун, 2021 йил 21 октябрь куни Ўзбекистон Марказий Банки бошқарувининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор эълон қилинибди.
Шунингдек, “Пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларининг дастлабки концептуал лойиҳаси” ҳам кўриб чиқилиб, маъқулланибди.
Хуллас, Марказий Банк бошқарувининг бундан олдинги охирги йиғилиши шу йил 9 сентябрда бўлиб ўтганди ва унда ҳам асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинган экан. Мана бугун ўша амалиёт яна такрорланибди.
Эслатиш керакки, регуляторнинг асосий ставкаси сўнгги марта 2020 йил 10 сентябрда ўзгарган ва ўшанда ставка 1 фоиз пастга туширилган экан.
Кўраяпмизки, аҳвол ўта жиддий, хўш, буёғи нима бўлади? Бунга жавобни ЯНГИ ПРЕЗИДЕНТ Шавкат Мирзиё сайлов натижалари эълон қилингандан кейин билдирса керак. Нима ҳам қилардик, кутишдан бошқа йўлимиз йўқ.