Истанбул Бош Прокуратураси томонидан “сиёсий ёки ҳарбий жосуслик” жинояти бўйича ўтказилган тергов доирасида 8 октябрь куни 6 киши ҳибсга олинган бўлиб, уларнинг тўрт нафари Россия, бири Украина ва яна бири Ўзбекистон фуқароси эканлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Туркиянинг машҳур Hurriyet нашри эълон берди.
Қўлга олинганларнинг барчаси сиёсий ва ҳарбий жосусликда айбланмоқда, уларга 15 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкинмиш.
Қўлга олинганлар Истанбулдаги Малтепе қамоқхонасида сақланаётгани ҳам айтилган. Аммо, бошқа деталлар йўқ.
Вақтинча қамоқдагиларнинг исми-фамилиялари келтирилган:
Россия фуқаролари Абдулла Абдуллаев, Равшан Аҳмедов, Беслан Расаев ва Асланбек Абдулмуслимов. Украина фаоли Игор Ефрим. Ўзбекистон фуқароси Амир Юсупов. Аммо, уларнинг расмлари йўқлиги ҳам ўта шубҳали!
Хабарда айтилишича, гумонланувчилар жосусликдан ташқари Туркияда қуролли ҳаракат тайёрлаш ва чечен мухолифатчиларига ҳужум уюштириш каби айблар ҳам қўйилмоқдамиш.
Хуллас, шунқа гаплар, шунақа фактлар. Муҳим бўлгани, бу хабарлар билан бир қаторда, уларга бошқа айблар ҳам ўртага чиқарилиши мумкинлиги айтилмоқда. Хуллас, шаҳар Бош Прокурорининг айбномалари ҳали бир тийинга қиммат нарсалар бўлиб чиқиши мумкин.
Чунки, хабарнинг ҳақиқий маъноси шу ерда. Бошқа жиддий ишлар ҳам бу мақолага қўшилишини кутиш керакка ўхшамоқда. Кўрамиз ва кутамиз!
Бу хабаримизга қўйилган расм мустақил манбалардан олинганини ҳам айтишдан фойда бор.