12 October 2021
03:02 -
Бир америкалик ҳарбий АҚШни Хитой билан урушда Тайванни қўллаб-қувватламасликка чақиргани ҳақида
АҚШ Тайван Хитой билан урушадиган бўлса, Тайван томонда жанг қилмаслиги керак. Бундай фикрни истеъфодаги америкалик подполковник Дэниел Дэвис “Business Insider” нашри учун ёзган мақоласида эълон қилибди.
“Биз учун Пекинни ушлаб туришнинг энг яхши йўли - Тайбэйни ўз мудофаасига сармоя қилиш ва қурол сотиб олишга ундаш ҳисобланади”, деб ёзган ўз мақоласида мухолифат тарафдори.
У бу масалада мухолифатчини очиқчасига гапиришга чақирибди. Унинг фикрича, Хитой оролни қўшиб олишни истаса, АҚШ Хитой билан урушга киришмаслиги лозим.
Ҳарбийнинг таъкидлашича, агар Вашингтон барибир Тайван томонда урушга киришишга қарор қилса, унда бу улкан оқибатларга олиб келади: Чунки, АҚШ ўзи учраган йўқотишлардан ўзини ўнглаб олишига ўнлаб йиллар керак бўлади. Энг ёмон воқеалар ривожида вазият назорат остидан чиқиб кетиши ва икки йирик давлатнинг ўзаро ядро зарбалари беришига олиб келиши мумкинлиги шубҳасиз.
Дэниел Дэвиснинг айтишича, бундай вазиятда Вашингтон бор-будини йўқотади ва ҳеч нарса қўлга киритмайди. Агар у босиқлик кўрсатса, унда “Тайван билан уруш оқибатида заифлашган Хитой устидан устунликка эришиши мумкин бўлади”.