12 October 2021
02:31 -
Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний экстремист ва террорчи сифатида рўйхатга олинди
Россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг маълум қилишича, у қочишга мойил маҳбусларнинг профилактик реестридан чиқарилган. Шу билан бирга, мухолифатчи эндиликда «экстремист ва террорчи» сифатида рўйхатга олинган, деб ёзади «Коммерсантъ».
Сентябрь ойининг охирида Россия Тергов қўмитаси Навальний ва унинг шерикларига қарши экстремистик жамият тузиш бўйича иш очганди.
Навальний фирибгарлик ва жиноий маблағларни легаллаштиришга оид «Ив Роше» иши бўйича Владимир вилоятидаги колонияда икки йил олти ойлик муддатини ўтамоқда. Қишда у қочишга мойил дея рўйхатга олинган, мухолифатчининг сўзларига кўра, шу сабабли кечалари ҳар соатда уни уйғотиб туришган. Навальнийни ушбу рўйхатдан олиб ташлаш тўғрисидаги қарор махсус йиғилган комиссия томонидан қабул қилинган, йиғилишга Навальний ҳам таклиф этилган. Дастлаб, комиссия аъзолари бир овоздан уни қочишга мойил маҳбуслар рўйхатидан чиқариб ташлашга, сўнгра уни «экстремист ва террорчи» сифатида рўйхатга олишга овоз берган.
«Бу яхши янгилик. ‘Экстремист’ ва ‘террорчи’ дея ҳисобга олиниш ‘қочоқ’ каби чарчатмайди. ‘1976 йилда туғилган Алексей Анатольевич Навальний ИК-2, 2-бўлинма ҳудудида ноқонуний ушлаб турилибди’ иборасини назарда тутдим. Мен бу иборани видеорегистраторга 1669 марта айтганман (шу тариқа маҳбуснинг қочиб кетмагани ҳар икки соатда текширилади). Мен бундан ўлгудай чарчаганман», - дея мухолифатчининг сўзлари келтирилди унинг Instagram саҳифасида.
Тергов қўмитасининг фикрича, Навальний ва унинг шериклари давлат ҳокимиятини обрўсизлантириш, ҳокимиятни зўравонлик билан ўзгартириш ва «тартибсизликларга айланадиган норозилик ҳаракатлари»ни ташкил этиш зарурлиги тўғрисида жамоатчилик фикрини шакллантириш мақсадида 2014 йилдан буён турли тузилмалар тузмоқда. Бу иш бўйича айбланувчиларнинг деярли барчаси чет элда, лекин экспертларнинг тан олишича, Россияда қолган ўнлаб ва ҳатто юзлаб мухолифат тарафдорлари ҳам айбланиши мумкин. // Daryo.uz