Бу вилоятда 422 минг нафар аҳолининг сурункали касаллиги борлиги, бу ҳақда гапириш кераклигини тушуниб етган Шавкат Мирзиё Бухоро Вилояти сайловчилари билан учрашувида айтган гапларига нима деймиз? Бу жуда қизиқ ҳол.
Мана унинг вилоят сайловчилари билан бўлиб ўтган учрашувда айтган гаплари: “Вилоятда тиббий хизматлар сифатини тубдан ошириш мақсадида, Бухоро шаҳрида илмни амалиёт билан бирга олиб борадиган “тиббиёт шаҳарчаси” ташкил этилади.
Бунда вилоятнинг 10 та тиббиёт муассасаси билан бирга, Бухоро тиббиёт институтининг энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган клиникаси барпо этилади. Бу ерда нейрохирургия, онкология ва кардиохирургия йўналишларида махсус бўлимлар очилади ҳамда мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади.”
Бу инсоннинг гапларига қаранг, нимамиш, ҳамма нарса яхши, фақат соғлиқни сақлаш аҳволида тузатилиши керак бўлган нарсалар бормиш.
Шавкат Мирзиё айнан ўша нарсаларни назарда тутиб, яна 14 та оилавий шифокорлик пункти ва 6 та оилавий поликлиника ташкил этилишини, 100 та тиббиёт муассасаси тўлиқ таъмирланишини тилга олибди.
Қаранг, ҳурматли ўқувчиларимиз, дейди “Ҳаракат” мухбирлари, Ўзбекистонда шунча камчиликлар бор эмиш, уларнинг ўрнига авваламбор соғлиқни сақлаш тизимини расмийлаштириш керакмиш. Шу гапларга ишониш керак, аммо амалда уларни қилиб бўлмайди, ўртоқ Шавкат Мирзиё!
Бу ишларни қилишнинг ягона йўли, Ўзбекистонда тўла қонли ислоҳотлар ўтказиш керак. Биринчи навбатда, фундаментал ислоҳотлар ўтказиш, мамлакатимизни ТЎЛА БОЗОР иқтисодиётига ўтказиш, яъни ҳақиқий ДЕМОКРАТИЯЛАШТИРИШДАН бошлаш керак. Акс ҳолда Ўзбекистон ҚАШШОҚ давлатлар рўйхатида ўтираверади. Халқ асосан мамлакатдан қочиш билан шуғулланаверади.
Шундай масалалар билан шуғулланинг, ўртоқ Шавкат Мирзиё!