09 October 2021
14:43 -
ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакили: “Пандемия сабаб ҳаёт тарзининг ўзгариши болаларда руҳий муаммоларни кўпайтирмоқда”
8 октябрь куни АОКАда ЮНИСЕФ, Олий Мажлис Сенати, Соғлиқни Сақлаш ва Халқ Таълими Вазирликлари мутасаддилари иштирокида “Дунёда болалар вазияти – 2021: болалар руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳимоя қилиш ва сақлаш” ҳисоботи ҳақидаги матбуот анжумани бўлиб ўтибди.
Ҳисоботга кўра, дунё миқёсида соғлиқни сақлаш соҳасига йўналтирилган молиявий маблағларнинг тахминан икки фоизи руҳий саломатлик соҳасига ажратилади. Ҳукуматлар ушбу муҳим эҳтиёжларни қондириш учун жуда оз миқдорда маблағ сарфлашади ва шу сабаб руҳий саломатликни ҳимоя қилиш соҳасидаги эҳтиёжлар ва молиялаштириш ўртасида сезиларли бўшлиқ сақланиб қолмоқда экан.
ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Жоффри Ижумба пандемиянинг болалар руҳий саломатлиги ва келажагига салбий таъсири ҳақида гапирибди.
Мана унинг сўзлари: “Пандемия сабабли дунёда 1,6 миллиард бола таълим олиш имкониятини бой бермоқда, бу эса келгусида болаларнинг руҳий саломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Агар биз бугун зарур чораларни кўрмасак, болалар руҳий саломатлиги ва фаровонлигига етарлича эътибор бермасдан сармоя киритмасак, ушбу масалани илгари суриш ва руҳий саломатлик муаммоларининг олдини олишни диққат марказига қўймасак, бутун дунёдаги ёшларнинг ҳаётини ўзгартириш имконияти қўлдан бой берилади”.
Таъкидланишича, COVID-19 пандемияси даврида доимий ҳаёт тарзи, таълим олиш, ҳордиқ чиқариш одатларининг бузилиши, шунингдек, оиланинг фаровонлиги ва соғлиғи ҳақида қайғуриш кўплаб ёшларда қўрқув, ғазаб ва ўз келажаги учун хавотирга тушиш ҳисларини уйғотмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича 10-19 ёш оралиғидаги ўспирин ёшларнинг еттидан бир қисмидан кўпроғи руҳий муаммолардан азият чекиб келмоқда. Ҳар йили ўз жонига қасд қилиш оқибатида деярли 46000 ўсмир вафот этади ва бу мазкур ёш тоифасида энг кўп ўлим шу сабабдан кузатилади. Ўзбекистонда руҳий касалликлар 2019 йилда ўсмирлар ўртасида ногиронликни назарда тутувчи умр кўриш давомийлигини камайтирувчи асосий сабаблардан бири ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда “Ўсмирларнинг саломатлиги ва фаровонлиги миллий стратегияси” Олий Мажлис Сенати томонидан кўриб чиқиляпти. Бу ҳужжат, бошқа соҳалар қаторида, руҳий саломатлик, юқумли бўлмаган касалликлар, жинсий ва репродуктив саломатлик, йўл-транспорт ҳодисалари натижасида шикастланиш ҳамда зўравонлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган масалаларни қамраб олади. Яқин беш йил ичида соғлиқни сақлаш хизматлари билан умумий қамровдан 5,5 миллион ўсмирларга зарур бўлган ёрдам олиниши кутиляпти.
Шу муносабат билан, Ўзбекистонда ЮНИСЕФ ҳамда Халқ Таълими Вазирлиги томонидан мактабда хавфсиз муҳит ва тенгдошлар билан ижобий муносабатни тарғиб қилишга йўналтирилган янги ўқув дастури ишлаб чиқилди.