07 October 2021
16:21 -
Ўзбекистон вазири Абдулазиз Комилов бугун Кобулда “Толибон” вазири Мавлавий Амир Хон Муттақий билан учрашгани ҳақида
Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 7 октябр куни Афғонистон Ислом Амирлиги Ташқи Ишлар Вазири в.б. Мавлавий Амир Хон Муттақий билан учрашув ўтказгани ҳақида Афғонистон вазирлиги хабар берибди.
Эълон қилинган суратларда Абдулазиз Комиловга президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ва бошқа делегация вакиллари ҳамроҳлик қилганини кўриш мумкин. Табиий, учрашув Афғонистон пойтахти Кобулда бўлиб ўтган.
Мавлавий Амир Хон Муттақий мамлакатдаги вазият ўз изига тушаётганини айтиб ўтган, шунингдек, Ўзбекистоннинг Афғонистонга нисбатан ташқи сиёсати бошқа омилларга боғлиқ эмаслигига ишонч билдирган.
Абдулазиз Комилов Афғонистон Ислом Амирлиги тез кунларда халқаро ҳамжамиятда ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлиши ва Ўзбекистон савдо, транзит ва энергетика соҳасида ўз зиммасига олган мажбуриятларига содиқ қолишини таъкидлаганмиш.
Афғон вазири Мозори Шариф аэропорти реконструкцияси ва бошқа ёрдамлар учун Ўзбекистон тарафига миннатдорчилик изҳор этибди.
Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги ҳозиргача бу учрашув юзасидан расмий маълумот бермабди.
Эслатиш керакки, жорий йилнинг 2 октябрь куни Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов бошчилигидаги делегация ҳам Кобулда Мавлавий Ташқи Ишлар Вазири в.б. Амирхон Муттақий билан учрашганди.
Ўша учрашувда икки томонлама муносабатлар, хусусан, Мозори Шариф ва Қобул аэропортларини реконструкция қилиш ва икки давлат ўртасида авиақатновларни тиклаш масаласи кўрилганлиги ўз вақтида хабар қилинган эди.
Хуллас, шунақа гаплар ва афғонларнинг расмлари бизда ҳам эълон қилинганини ўрганиб олдингиз. Буёғи нима бўлади? Кўрамиз!!!