Бугун сайловолди компаниясини Сирдарёда ўтказаётган янги президентликка номзод Шавкат Мирзиё маҳаллий хотин-қизлар учун олийгоҳларга кириш давлат гранти 3 баробар оширилишини айтиб, Шавкат Мирзиё қуйидаги гапни ҳам ўз нутқига тиқиштирибди: “Энг катта хавф бизда коррупция бор, ўғирлик бор”.
Хуллас, сайловолди компанияси давомида ҳамма оғзига келганини гапириб ётибди. Унга кўра, кейинги 5 йилда ҳамма нарсада катта ўзгариш бўлармиш: “Гулистон ва Янгиер шаҳарлари, Боёвут, Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба, Сирдарё ва Ховос туманларида янги қуриладиган 22 та мактабда иш бошлаймиз. Шунингдек, келгуси беш йилда сирдарёлик хотин-қизлар учун, олийгоҳларга кириш давлат гранти 3 баробар оширилади.”
Жорийдаги президент, келажакнинг ҳам президентлигини ўзига юклаб олаётган, Шавкат Мирзиё айтишича, “Агар Сирдарёни “коррупциядан холи ҳудуд”га айлантирсак, ушбу маблағлар ҳисобидан янада кўпроқ эҳтиёжманд аҳолимиз оғирини енгил қила оламиз. Масалан, 10 млн доллар бирор корхонага ажратган бўлсак, ичига кириб борилса, шундан ҳам 1 млн доллар иқтисод қилса бўлади. Энг катта хавф бизда коррупция бор, ўғирлик бор”.
Мана кўраверинг, у бизда энг катта хавф “коррупция борлиги, ўғирлик борлиги” бўлар эмиш.
Эй, жаноб Шавкат Мирзиё, бу каби нарсалар билан ҳеч нарсани тузатиб бўлмайди, демоқда “Ҳаракат” мухбирлари. Аҳволни ЭНГ ЎЗАГИДАН йўқ қилиш учун, авваламбор, КАТТА ЎЗГАРИШЛАР керак.
Ўзгаришларнинг марказида Ўзбекистон тўла БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтиши керак. У билан бирга ДЕМОКРАТИЯ ҲАМ КЕРАК! Акс ҳолда, бутун умр ИСЛОҲОТЛАР ҳақида гапириб юраверишга мажбур бўласиз!
Ёки, буларнинг ўрнига аввалги ҳамкасбингиз - собиқ ҳукумат раҳбарининг ўринбосари бўлган Рустам Азимни олдингизга чақирасизми? Эҳ, бечора президент!