01 October 2021
05:39 - Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси виза беришларни қайта тиклагани ҳақида
Мамлакатимиздаги АҚШ элчихонаси барча турдаги визаларни тақдим этиш хизматини қайта тиклаганини маълум қилди.

Барча турдаги визалар суҳбат асосида тақдим қилинади ва виза олишни хоҳлаганлар онлайн тартибда рўйхатга ёзилиши керак.

Чекланган ресурслар ва суҳбат ўринлари сони туфайли, кутиш вақти одатдагидан узоқроқ бўлиб, мурожаатчилар шунга мувофик режа қилишлари лозимлиги айтиб ўтилган.

«Айни пайтда биз биринчи навбатда Ўзбекистон фуқаролари ва резидентлари аризаларини қабул қилмоқдамиз. Чекланган истиснолардан ташқари туристик/ташриф визаси бўлган норезидентлар Ўзбекистонда АҚШ визасига мурожаат қила олмайдилар», дейилган баёнотда.

Қуйидаги холатларда шошилинч суҳбатга мурожаатлар қабул қилиниши мумкин:

- F-1, F-2, M-1, M-2 (талабалар);
- J-1, J-2 (алмашув дастурлари);
- C1/D (транзит/экипаж аъзолари);
- H1B/H4 (махсус соҳа ишчилари);
- I (матбуот/журналистлар);
- L1/L2 (компаниялараро кўчиш);
- (ноёб ютуқ ёки қобилиятга эга шахслар);
- P (спортчилар, рассомлар ва киночилар);
- Норезидентлар: E, H1B, L, O, ва P.

Буларнинг ҳаммаси, келажак учун режалардир, дейилади “Ҳаракат” Агентлигида. Аниқ нималар бўлиниши – келажакадаги қадамларга боғлиқдир.