21 September 2021
01:27 - Афғонистон муваққат ҳукумати кимлардан тузилганлиги ҳақида энг қисқа хабар
“Толибон” томонидан тузилган Афғонистоннинг вақтинчалик ҳукумат таркиби 33 кишидан иборат бўлибди. Улар орасида лавозимларнинг аксарият қисмини пуштунлар эгаллагани ҳолда, бошқа этник гуруҳларга бор-йўғи уч ёки тўртта ўрин ажратилибди.

Қизиқ, Афғонистондаги муваққат ҳукумат таркиби кимлардан иборат ва улар ҳақида нималар маълум?

Август ойида АҚШ Афғонистонда қарийб 20 йил мобайнида олиб борган ҳарбий ҳаракатларига якун ясаши ва ўз қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиб кетиши, Афғонистонда Ашраф Ғани ҳукуматининг таназзулга учраб, “Толибон” ҳаракати ҳокимиятни ўз қўлига олиши билан якунланди ва бу воқеалар бутун жаҳон медиасининг эътиборини тортди.

“Толибон” қўл остидаги мамлакат ва 35 миллионлик афғон халқининг келгусидаги тақдири жаҳон ҳамжамияти, сиёсий доиралар, шунингдек, кенг жамоатчилик ўртасида қизғин муҳокамаларга ҳозирча сабаб бўлмоқда.

Мамлакатда бўлиб турган турли тартибсизлик ва норозиликлар, қаршилик ҳаракатлари фонида “Толибон” янги муваққат ҳукумат тузилганлигини ўшанда эълон қилган эди.

Ҳукумат таркибидаги асосий вазифаларнинг аксарияти пуштунларга берилганлиги “Толибон” ҳокимияти мамлакатда, нашриёт даъво қилганидек, тенглик ва адолат ўрнатиши масаласига нисбатан шубҳаларни кучайтирди, холос.

Anadolu нашри “Толибон” муваққат ҳукумати таркиби, этник бўлиниши ва ҳукумат аъзолари тўғрисида мавжуд маълумотлар ёритилган мақолани ҳаммага маълум қилганди ва унда қуйидагилар муҳим роль ўйнаётгани айтилаётганди.

Мана ўша мақоланинг энг қисқача варианти. Ундан кўриниб турибдики, 33 кишилик ҳукуматнинг бошида асосан пуштунлар турибди. Иккинчи ва учинчи ўринларда тожиклар ва ўзбеклар тургани ҳам ўз-ўзидан маълум.

Биз айнан ўша ердан ўзбеклар бор бўлган ташкилот рўйхатини олдик ва айнан ўша рўйхатни эълон қилмоқдамиз.