21 August 2021
16:41 - Шавкат Мирзиё Ўзбекистон ва аҳолисини бугунги аҳволга солгани учун кечирим сўраши керак
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда коронавирус ва пневмония туфайли касаллланганлар сони 1,3 мингга яқинлашгани, бу касаллик туфайли оламдан ўтганлар сони яна 10 кишига ошгани ҳақида бугун навбатдаги ёлғон хабарлар тарқатди.

Авваллари ҳам кўп марта қайтарганимиздек, оддий масхарабозга айланган Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳар куни Ўзбекистоннинг янги диктатори Шавкат Мирзиёнинг лофларини такрорлаш билан машғул. Бунақада узоққа боролмаймиз.

Шундай экан, биз ҳам АҚШдаги вазиятдан тўғри хулосалар чиқаришимиз лозим ва ҳатто ШАРТ. Ҳозир Шавкат Мирзиёдан Ўзбекистон давлати ва унинг халқи олдида кечирим сўрашини талаб қилишимиз керак ва шарт. Акс ҳолда, давлатимиз ва унинг халқи бу воқеалар учун ҳеч кимни кечирмаслиги ўз-ўзидан маълум.