21 August 2021
18:26 - Афғонистонда толибларга қарши кучлар Бағлон вилоятининг уч туманини “Толибон”дан қайтариб олингани ҳақида
Афғонистон собиқ маъмурияти Мудофаа Вазири Бисмиллоҳ Хон Муҳаммадийнинг айтишича, қаршилик кучлари Афғонистон шимоли-шарқидаги Бағлон вилоятининг уч туманини “Толибон” ҳаракатидан қайтариб олинганлиги айтилмоқда.

“Толибон”га қаршилик кўрсатиш - менинг бурчим. Бағлоннинг Пули-Хесар, Деҳ-Салаҳ ва Бану туманлари маҳаллий қаршилик кучлари томонидан ишғол қилинди. Қаршилик ҳали ҳам тирик”, - деб ёзибди ёзибди бу генерал ўз Тwitter саҳифасида.

Қаршилик кучлари Бағлон вилоятидаги ҳудудларни назорат остига олиш учун олиб борилган жангларда ўнлаб “Толибон” жангариларини ўлдирдилар ва яраладилар, деб хабар бермоқда РИА “Новости”нинг ушбу минтақадаги манбаси.

Ҳа, дейди “Ҳаракат” мухбири, охирги кунларда Афғонистондаги сиёсий вазият кескин ўзгариб бормоқда. “Толибон” Қобулга кириб, президент саройини ўз назоратига олганини эълон қилганидан бери кўп нарса ижобий томонга ўзгармоқда.