05 August 2021
23:46 -
Владимир Зеленский Россия ахир бир кун Қрим борасидаги қарорлари учун пушаймон бўлишини айтибди

“Россия тарихи Қрим борасидаги қадамлари ва қарорлари учун йиғлайди”, дебди у “Дом” телеканалига берган интервьюсида. Унинг айтишича, Қрим украинлар ва россияликлар муносабати ёмонлашишига сабаб бўлган “илк гугурт чўпидир”.
У аввалроқ Донбассни Россиянинг бир қисми деб ҳисоблайдиганларни Россияга кўчиб кетишга чақирганди. Украина Президенти таъкидлашича, Донбасс “ҳеч қачон Россиянинг бир қисми бўлмайди”.