05 August 2021
20:37 - 4 август куни Ўзбекистонда 1561 кишида коронавирус ва пневмония аниқланган, 13 нафар ватандошимиз оламдан ўтганди. Кечаги янгиликлар ҳам бор, улар ҳам бизнинг фойдамизга эмас!
Кеча, чоршанба куни Ўзбекистонда пандемия бошидан бери энг кўп кунлик коронавирус ва пневмония ҳолатлари аниқланди. Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хабар беришича, 951 нафар кишида коронавирус, 559 кишида пневмония қайд этилганмиш. Бу кассаллик юқтирганларнинг 13 нафари кронавирус ва пневмония туфайли оламдан ўтган эмиш.

Мана энди Шавкат Мирзиёнинг топшириғи билан Ўзбекистонда бу касаллик Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги тарафидан қанчалик орттириб бораётганини кўраверинг. Аввалги куни 1465 кишида коронавирус ва пневмония аниқларган ва уларнинг 12 нафари оламдан ўтган эди. Кеча эса, касалликка дучор бўлганлар сони 1510 нафарга чиққани, оламдан ўтганлар сони 13 га чиққани маълум бўлганмиш.

Мана шулардан кўраверингки, бизда бутун дунёда каби бу касаллик ҳолатлари ва оламдан ўтаётганлар сони тўхтовсиз ортиб бормоқда.

Қани Ўзбекистондаги аҳволни кузатиб борувчилар нимага бу ҳақда ҳеч қандай тушунтириш бермаяптилар? Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳам, давлатнинг бошқа идоралари ҳам.

Хуллас, Шавкат Мирзиё билан Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хизматчиларига катта тошдан ҳайкаллар ўрнатса ҳам бўлаверарди. Чунки, улар биздаги умумий касаллар сонини тахминан 100 баравар камайтириб эълон қилмоқдалар ва халқимиз бундан ЖУДА ХУРСАНДДЕК кўрсатилмоқда.