31 July 2021
15:09 - Cенатор Наримон Умаров Экология Қўмитаси ҳисоботини танқид қилиб, “Эски гап, эски тоғора” дейишгача борибди. Шавкат Мирзиё қаерда?
Сенат ялпи мажлисида Сенатор Наримон Умаров Экология Қўмитаси ҳисоботидан қониқмаганини айтиб, кўзга кўринарли иш олиб борилмаганини танқид қилибди.

Ялпи мажлисда Сенатор Наримон Умаров қўмита ҳисоботидан қониқмаганини, мораторий даври тугашига оз муддат қолгани, лекин кўзга кўринарли иш олиб борилмаганини танқид қилибди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат томонидан қўмитага етарлича ваколатлар берилган бўлса-да, бундан тўғри фойдаланилмаган.

Мана шу Сенатор Наримон Умаровнинг бугун айтган гаплари:

“Мен Экология Қўмитасининг бу ахборотидан қониқмадим. Чунки қонунда ҳам, Вазирлар Маҳкамаси қарорида ҳам ҳамма ваколатлар берилган. Президент ўзи мутлақ ваколат бердики, шундан фойдаланиш керак эди. Мораторий тугашига 6 ой қолди.

Экспертиза деган механизм бор, қурилиш бошланишидан олдин экспертиза ўтказилади, рухсат берилмаса, банкдан ишни тўхтатади ва маблағни кўчиртирмайди. Қўмита шу механизмдан фойдаланмаяпти, экспертиза бошқа дунё, қўмита бошқа бир дунё: экспертиза берган хулосани, қўмита инспекторлари бермайди.

Иқтисодий жарималар сизларнинг қўлингизда, Вазирлар Маҳкамасига чиқинглар, инфляция бўляпти. Тўхтаб қолган жойи йўқ-ку, 2010 йилдаги қарор билан 5 ёки 6 баравар жарима билан ишлаяпсиз...

Шунинг учун таклифим, 15 кун муҳлат бериш керак, шу вақт ичида қонунчиликка ўзгартириш киритиш таклифини тайёрлаб, ҳукуматга ва Сенатга тақдим қилсин. Ҳозир биз 1 соатдан бери нимани муҳокама қиляпмиз, мораторийга 6 ойгина қолган бўлса.

Қўмитада 10 йил аввал мен ҳам раис бўлганман. Аввалги ва ҳозирги шароитларни таққослаб бўлмайди, фойдаланиш керак, холос.

Шунча вақтдан бери бизнинг вақтимизни олди: эски гап, эски тоғора. Яшил иқтисодиётга ўтиш дегани нима – аслида экологиянинг талабларига мос ривожланиш керак эмасми? Яшил иқтисодиёт алоҳида юрибди, қўмита алоҳида юрибди. Озгина бўлса ҳам билим бўлиши керак-ку бу соҳада”.

Кўриб турибсизки, ҳурматли кадда-СЕНАТОРлар, Сенатда ҳеч қандай янгилик бўлмаяпти, ҳамма ёқда қуруқ гап. Кадда-Сенаторларни шу қолипдан чиқариш устида ишлаш керак. Акс ҳолда, Ўзбекистон эски СССР замонидаги мамлакатга айланиб бораверади, ҳеч қандай ўзгариш бизда бўлмайди. Кўзингизни очинг, ҳурматли кадда-Сенаторлар!!!

“Ҳаракат” Агентлиги ўз ўқувчиларимизга кадда-Сенатор ким эканлигини ўз вақтида тушунтириб берган эди. Ўша тушунтиришимизга кўра, Ислом Карим ўз вақтида Ливия диктатори Муаммар Каддафининг дарсларидан ўрганиб, ҳамма Сенаторларни кадда-Сенаторларга айлантириб қўйганди, ўша бўйича Сенат ҳамма кадда-Сенаторлар макони бўлиб қолган эди. Шавкат Мирзиё шу ШАРМАНДИЛИК ва МАСХАРАБОЗЛИКдан чиқиш устида ишлаши керак эди.

Аммо, буни қилолмаяпти. Демак, ҳамма нарсани Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиёдан талаб қилиш керак.