31 July 2021
13:25 -
Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг навбатдаги МАСХАРАБОЗЛИГИ: Ўзбекистонда илк марта кунлик коронавирус ва пневмония ҳолатлари гўёки ўсмоқда, оламдан ўтганлар сони 8 нафар бўлибди

Хуллас, 2021 йил 30 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 924 нафарни, 559 нафар кишида пневмония аниқлангани, 8 киши оламдан ўтганини хабар қилибди.
Вазирликнинг масхарабозлиги шундаки, бу рақамларга биронта одам ишонмайди. Ишониши ҳам мумкин эмас. Чунки, кечагина бу рақамларнинг ҳаммаси бошқача антирекорд ўрнатганди - 897 кишида коронавирус, 546 кишида пневмония, оламдан ўтганлар сони 7 нафар эканлиги аниқланган эди. Мана бугун бу рақамларнинг ҳаммаси гўёки ортибди.
Шу билан Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги тўла МАСХАРАБОЗ ҚЎҒИРЧОҚ эканлигини яна бир марта очиқча исботлади.
Кўриб турибмизки, ҳаммаёқ МАСХАРАБОЗЛИК. Шавкат Мирзиёдан бундай масхарабозликни тўхтатишни талаб қилиш керак.