16 July 2021
16:46 - Тошкентда бугун 16 июль куни “Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий Ўзаро Боғлиқлик. Таҳдидлар ва Имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция бўлмоқда

Бу конференцияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё, Афғонистон Президенти Ашраф Ғани, Покистон Бош Вазири Имрон Хон ва яна 30 дан ортиқ мамлакатнинг расмий вакиллари иштирок этмоқдалар.

Конференциянинг очилиш нутқини Афғонистон Президенти Ашраф Ғани қилди ва ҳаммани бу улуғ ишда жиддий қатнашишга чақирди. Ундан кейин ҳамма Конференция иштирокчилари нутқ сўзладилар. Улар ичида, жумладан, Ўзбекистон Президенти Шават Мирзиё ҳам бор эди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё конференция пайтида бир қатор давлатларнинг вазирлари билан шахсан гаплашибди, келажак масалаларини муҳокама қилбди. Жумладан, у қўшни Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари билан кўришибди. Яна бошқа учрашувлар ҳам бўлса керак.

Ҳамма нутқ сўзлаганлар бу Конфренция кун тартибидаги асосий масала – Афғонистон масаласини тилга олишибди, ўз мамлакатлари нима қилаётгани ҳақида гапиришибди.

Конференция ҳозир ҳам давом этмоқда.