15 July 2021
23:32 - Ўзбекистон ва Покистон стратегик шериклик тўғрисида декларация имзолаганлари ҳақида хабар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ва Покистон Бош Вазири Имрон Хон Тошкентдаги музокаралари якунида стратегик шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация имзолабдилар.

Расмий хабарга кўра, ташриф доирасида 8 та ҳужжат имзоланган экан.

Транзит ва савдо тўғрисидаги ҳамда Ишбилармон доиралар вакиллари ҳамда сайёҳлик гуруҳлари учун виза тартибларини соддалаштириш тўғрисида ҳукуматлараро битимлар улар орасида алоҳида аҳамиятга эга.

Шунингдек, Мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида протокол, 2021-2026 йилларга мўлжалланган Маданий алмашув дастури, туризм масалалари бўйича англашув меморандуми, давлат чегарасидан олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситалари ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисида баённома, Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университети билан Покистон Дипломатик Хизмат академияси ўртасида англашув меморандуми, Ўзбекистон - Покистон Ишбилармонлар Кенгашини тузиш тўғрисида битимлар имзоланганидир.

Ташриф доирасида Ҳукуматлараро Комиссия Мажлиси ҳамда Ўзбекистон – Покистон бизнес форумида 500 миллион долларликдан зиёд шартномалар имзолангани ҳам маълум қилинибди.