13 July 2021
16:15 - Ўзбекистоннинг 635 млн доллар ва 2,5 трлн сўмлик халқаро облигациялари Лондон Фонд Биржасида жойлаштирилганига нима дейсиз? “Ҳаракат”: Кўриш керак, нима бўлади?
Ўзбекистоннинг навбатдаги халқаро облигациялари икки траншда – 635 млн АҚШ доллари ва 2,5 трлн ўзбек сўми миқдорида Лондон Фонд Биржасида жойлаштирилгани эълон қилинди.

Молия Вазирлиги хабарига кўра, қимматли қоғозлар АҚШ долларида 3,9 фоиз купон билан 10 йил муддатга, ўзбек сўмида 14 фоиз купон билан 3 йил муддатга чиқарилибди.

Қайд этилишича, мазкур халқаро облигациялардан тушган маблағлар Барқарор Ривожланиш Мақсадларини (БРМ) молиялаштириш ва давлат бюджети дефицитини қоплаш учун йўналтирилади. Хусусан, 2021 йилги давлат бюджети тақчиллигини қоплаш учун 2,2 млрд доллар давлат қарзи жалб қилиниши кўзда тутилган.

Манбада миллий валютадаги халқаро облигациялар республиканинг Барқарор Ривожланиш Мақсадларини молиялаштириш учун ишлаб чиқилган БРМ облигациялари дастури доирасида чиқарилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон икки траншда 870 млн доллар эквивалентида евробондлар чиқариши хабар қилинган бўлиб, шунингдек, республиканинг навбатдаги суверен облигациялари жаҳон бозорига миллий валютада чиқарилиши ҳақида маълумот берилган эди.

Кўриб турибсизки, бу унчалик катта пул эмас, дейди "Ҳаракат" мухбирлари. Аммо, ПУЛ! Энди воқеаларни кузатиб боришимиз керак, хулосаларни кейин чиқарамиз!