10 July 2021
23:37 - Германияда фавқулодда вазият эълон қилинди: Анҳалт-Битерфелд округидаги ҳакерлар ҳужумидан сўнг аҳвол
Маълумот берилишича, бир неча кун аввал шу округнинг компьютер тизими киберҳужумга учраганди. Натижада маъмурият фаолияти икки ҳафтага тўхтаганди.

Хуллас, Германиянинг Анҳалт-Битерфелд округида ҳакерлар ҳужуми сабабли фавқулодда вазият эълон қилинди. Бу Германия тарихидаги илк ана шундай воқеа ҳисобланади, деб ёзмоқда Die Zeit газетаси.

Маълумот берилишича, бир неча кун аввал округнинг компьютер тизими киберҳужумга учраган. Натижада маъмурият фаолияти икки ҳафтага тўхтаган. Бу давр мобайнида ижтимоий ва бошқа тўловларни тўлашнинг имкони бўлмайди.

Маъмурият вакилининг сўзларига кўра, фавқулодда вазият режими “тезкор чора кўриш” мақсадида қабул қилинганмиш. Германия Ахборот Хавфсизлиги Федерал Бошқармаси мазкур ҳолатни ўрганишга киришибди, нима бўлиши фақат Яратганга маълум эмиш.