10 July 2021
20:37 -
АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Ўзбекистонга ҳам келадиган бўлибди
Залмай Халилзод ташрифи доирасида Тошкентда бўладиган “Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий Боғлиқлик. Таҳдидлар ва Имкониятлар” халқаро конференциясида иштирок этади.
"Тошкентда махсус вакил Халилзод минтақавий боғлиқлик бўйича Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкиллаштирилаётган халқаро конференцияда иштирок этади", - дейилади АҚШ Давлат Департаментининг хабарида.
Бундан ташқари, Залмай Халилзод Қатар ва Покистонга ҳам ташриф буюриши режалаштирилгани маълум қилинди.
2 июл куни Пентагон матбуот котиби Жон Кирби АҚШ Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамда минтақадаги бошқа мамлакатлар билан келгусидаги ҳарбий ҳамкорлик масаласини муҳокама қилаётганини айтиб, Ўзбекистонда Америка ҳарбий базаси тикланиши эҳтимоли ҳақида ҳеч қандай қарор қабул қилинмаганини билдирганди.