04 July 2021
16:39 - Юсуф Жума: ЭНГ ЗЎР ҚУРОЛ - ТАНГРИГА ИШОНЧ!!!

Ҳар гал бирон нарсам эълон этилса - сўзларимга ичим куяди:
Ўз дардини уқмаган элга сўз айтаяпман...
Юрт дардини уқмаган элга сўз айтаяпман...
Кўзсиз, қулоқсиз, бошсиз, юраксиз... жўн бир гала...

- Мен олимман - сиёсатчи олимман - дейди “Озодлик”ка -
бош ўрнида к...т кўтариб юрган бу кимса адашмасам Р.Толибов дегани...
Дарёнинг тожикларга боғлаб берилишини, Ш.М.Мнинг Тожикистонда айрича
кутиб олинганини минғирлаб олқишлайверади... пирсиён бўлса керак.


Марказий Осиёнинг бошқа халқларидан кўра ўзбеклар тожиклар билан кўпроқ яқинмиш...
Бу к...т бош “даҳо”лар даҳо Мирзо Улуғбекнинг “Тўрт улус тарихи” китобини ўқимаганлар ё ўқимагандай...
Ўзимизнинг алкаш шоирлар ҳам “бир байт ғазалда - ўзбегим тожик билан” деб гумроҳ бўлиб ўтдилар...
Дарёнинг тожикка боғлаб берилгани Ороли қуриган, ўзини чўл босган Ўзбекистон учун чексиз фожеа...

Гап бу ҳақда эмас...
Улуғ шахматчи, улуғ курашчи Гарри Каспаров “Озодлик”ка берган кичик бир суҳбатида бутун дунё бошоғриқларини - муаммоларини (муаммо демасам бошсиз эл бошоғриқни тушунмайди...) қамраб олган - ечимларини ҳам айтган!

Қани ўзбекда шундай бир киши борми?!
Профессор Аллақуловни қўллайман, жонкўяр инсон.
Лекин Каспаровча тафаккур етишмайди -
Москва Украинанинг бир қисмини босиб олди,
Ўзбекистонни ёппасига босиб олган.
Бутун Марказий Осиёни босиб олган.

Мирзиёев шунчаки бир югурдак...
Нечун профессор туб фожеа - қарамлик ва сотқинлик эканлигидан сўйламайди?!...
Кўппаклар талашаётган емиш - аждаҳонинг оғзида...
Ўзбекда аждаҳони кўрадиган йўқ...
Қўштирноқ ичидаги зиёлилар, ёзувчи, журналистлар,
олимлар, сиёсатчилар... вайсақилар кўп - бари жўн... руҳий ногиронлар...

Онаси КГБнинг идорасидан олган Акмал Саидов аллақандай ишдан ойлик олмасмиш... мана Ўзбекистондаги “сўз эркинилиги”. Нега ҳеч ким ёзмайди - Ш. Мирзиёевнинг КГБ га ойликсиз ишлаётганини, тағин она юртини текинга сотаётганини - бу чиндан сўз эркинлиги бўларди...
Сўз эркинлиги Ўзбекистонда эмас, ҳатто “Озодлиг”у ВВСда ҳам йўқ.

Ўзбекистонликлар четда ҳам, юртда ҳам вайсақилик билан овора - баридан Абдурайим Пўлатнинг айрим етти қаторлик хабари қудратли...

Лекин “Озодлик” ва ВВС унга сўз бермайди - чунки уларнинг гуруҳидан эмас....

Ош устида ҳайвонлигим тутади,
Гап устида нодонлигим тутади.

Исёндаман - чексиз қусурларимга,
Ўй устида пушмонлигим тутади.

Жанг чоғида чекинмасман - ўчкорман,
Ор устида қоплонлигим тутади.

Оташдирман - оёғида сулувнинг,
Ўт устида вулқонлигим тутади.

Ўғиздирман - менга тиз чўк, эй очун,
Ер устида хоқонлигим тутади.

Паст кетмасман - пасткашларнинг ичинда,
Кўк устида осмонлигим тутади.

Ҳикмат айтсам - мендан эмас - Тангридан,
Шеър устида раҳмонлигим тутади.

2019 - 2021 йил, июнь.

* * * * *

Тангри ёғдусидан бўлган Ўғизхон
Барчадан қочарди, панада эди.
- Нечун буқунасан? - сўрарлар ҳайрон ,
- Уч ёшга тўляпман, донғим йўқ - деди.

Дерлар - тортинмагин, ҳали эртаку?!
Бола дер - жанг этар - уч кунлик қоплон!
Ёшим ундан уч юз карра каттаку?!
Ўғизхон шу сўзда топганди илк шон...

2019 - 2021 йил, 1июль.

* * * * *

Тангрининг қарғиши тўғрисида ривоят

Эр еларди черикдан олдда -
Кириб борар ёв орасига.
Кучли ёғий чекинар ортга,
Шер киргандай ёв қўрасига.

Ҳар кун шундай бошланар тўқиш,
Ҳар кун шундай бошланади жанг.
Лекин ҳеч ким айтмайди олқиш,
Сафни бузди - дердилар - аттанг...

Ичи қора элин қўшини
Ҳасад этар эр довруғига.
Улус эрки - ботирнинг дини -
Ёвни кесиш шамшир тиғида.

Қуролдошлар кўёқдан - кўёқ,
Сотқин дея қилдилар эълон.
Ёғий ичра ёғийга қўшоқ,
У ўлмаса ёв бўлмас яксон.

Ўйлашарди: - ютганча ботир -
Бўлгунича будун, юрт озод ,
Ёғий ютсин, тутқун бўлсин ер ,
Эр шонидан ёв зулми обод...

Энди икки қўшинга қарши
Курашади мардона ўғил:
Ич қоралик - қарғишинг, Тангри,
Озод бўлмас ичи қора эл!

ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ

Энг зўр қурол - Тангрига ишонч!
Қуроллангин, кўнглим, йўлинг - ўч.
Ҳаққа қанча инонсанг - шунча
Куч беради - керак чексиз куч!!!

2021 йил, 2 июль.