04 July 2021
18:12 - Жуда қизиқ: Ўзбекистонда 5 июль куни 46 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
Пойтахт Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24–26 даража илиқ, кундузи 39–41 даража иссиқ бўлади.

Шимолда ҳам ишлар ёмон эмас. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24–29 даража илиқ, кундузи 39–44 даража иссиқ бўлади, баъзи жойларда 46 даражагача иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24–29 даража илиқ, кундузи 39–44 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22–27 даража илиқ, кундузи 36–41 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23–28 даража илиқ, кундузи 39–44 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20–25 даража илиқ, кундузи 34–39 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14–19 даража илиқ, кундузи 29–34 даража иссиқ бўлади.

Айтиш керакки, 6–8 июль кунлари Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 5–8 даражага юқори бўлади. Кундуз кунлари ҳаво 41–43 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда эса 44–46 даражагача исийди.

Бу рақамлар Тошкентда машҳур бўлиб кетган Интернет нашрларидан олинди.