01 July 2021
19:16 -
АҚШ Ўзбекистонга қиймати 400 минг доллар бўлган озиқ-овқат ёрдами етказиб берди
Бугун, 1 июл куни Америка Қўшма Штатлар Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) орқали қиймати 399 минг 213 долларга тенг бўлган 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини Ўзбекистонга етказиб берди.
АҚШ элчихонаси хабарига кўра, тўйимли сабзавотлар ва дуккаклилар аралашмасидан иборат бўлиб юк Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя муассасалари ва ёрдамга муҳтож оилаларга тарқатилади.
130дан ортиқ соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя муассасаларидаги, жумладан COVID-19 бўйича карантин хизматларини кўрсатаётган, кўп дори-дармонларга чидамлилиги бор сил касалига чалинган беморларга узоқ муддатли ёрдам бераётган мамлакатдаги 30 мингдан ортиқ энг ёрдамга муҳтож фуқаролар, болалар уйлари ва психиатрик муассасалар мазкур ёрдамни олишади.
“Мазкур дастур Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги овқатланиш сифатини яхшилаш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламида соғлом ва самарали турмуш кечириш учун зарур бўлган етарли миқдордаги, хавфсиз ва тўйимли озиқ-овқати бўлишини таъминлаш борасидаги доимий ҳамкорликни намойиш этади”, деди USAID’нинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит.