01 July 2021
16:44 - Коронавирус: Кунлик ҳолатлар сони 500га яқин, яна 4 бемор вафот этганмиш. “Ҳаракат”: Шу рақамларга ишонадиганлар борми?
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги сўнгги бир кунда мамлакатда 476та янги касалланиш ҳолати аниқланиб, 600дан ортиқ киши тузалгани ва 4 бемор оламдан ўтгани ҳақида хабар берибди.

2021 йил 30 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111153 (+476) нафарни ташкил этмоқда. 4 нафар коронавирусга чалинган бемор оламдан ўтгани, бу касаллик туфайли оламдан ўтганлар сони 740 га чиққани ҳам хабарда айтилган.

Хабарда қанча одам қайси вилоятда касаллангани ҳам айтилган, аммо хабарда айтилган 4 киши қайси ВИЛОЯТДА оламдан ўтгани тилга ҳам олинмаган.

Тан олиш керакки, дейди “Ҳаракат” мухбири, Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг хабарлари тўла ҳақиқат эмас. У ерда ҳақиқатдан кўра ЁЛҒОНЛАР кўп. Масалан, 4 киши оламдан ўтгани ҳақида айтилиши – ҲАҚИҚАТ эмас, навбатдаги ЁЛҒОНДИР.

Шунингдек, бу касалликдан вафот этганлар сони 740 нафарни ташкил қилгани ҳам тўғри эмас. Ҳурматли ўқувчиларимиздан илтимос қиламиз, аниқ маълумотларингиз бўлса, уларни бизга билдиринг. Биз ҳам уларни бутун ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА етказамиз. Халқ ҳақиқатни билиб олади!!!